“Навруз — қадриятларимиз тимсоли”

Жорий йилнинг 22 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Навруз байрами муносабати билан “Навруз — қадриятларимиз тимсоли” тадбири доирасида Сариосиё туманидаги “Фарход” аёллар “Мурувват уйи”да истиқомат қилувчи қариялар холидан хабар олиб, уларга санитария-гигиеник ашёлари мажмуаси байрам совғаси сифатида топширилди.

Семинар ўтказилди

Жорий  йилнинг 16 март куни «Сурхондарё  ҳудудий  электр тармоқлари корхонаси»да “Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари” мавзусига бағишланган семинар ўтказилди.

Cеминарда Ўзбекистон Республикасининг “Янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунини қабул қилиниши муносабати билан давлат ва нодавлат ташкилотлари олдидаги вазифалари тўғрисида” мавзусида маърузалар  қилинди.

“Навруз” — умумҳалқ байрами

Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмасида навруз байрами кўтаринки руҳда  нишонланди. Унда  тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан 56 нафар кам таъминланган оила вакилларига  гуруч ва ёғ тарқатилиб   туман марказий боғида пиширилган сумалакдан ҳамма баҳраманд бўлишди.

“Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказилди.

Жорий йилнинг 3 март куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиаданинг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур мусобақанинг вилоят босқичида  Термиз шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 нафарга яқин ишчи-ходимлар спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, бадментон ва волейбол турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақа сўнгида спортнинг барча турлари бўйича 1-2-3-ўринни қўлга киритган ғолибларга ҳамда қуйидаги “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи” (эркак,аёллар ўртасида) қўшимча номинациялари бўйича мусобақа иштирокчиларига вилоят касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.