Спартакиада бўлиб ўтди

Жорий йилнинг  17 февраль  куни  “Спорт саломатлик гарови”  шиори остида  Ангор туман касаба уюшма ташкилотлари  ходимлари ўртасида спартакиада бўлиб ўтди. Тадбирда тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари фаол иштирок этишди ва вилоят босқичига  йўлланмани  қўлга киритишди.

Тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 8 феврал куни Ангор туман 1-умумий ўрта таълим мактабида  А.Навоий  таваллудининг  576  йиллиги  муносабати билан мактаб ўқувчилари орасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда  А.Навоий  ҳаёти ва ижодидан савол-жавоблар , ғазалхонлик айтишувлари ҳамда театрлаштирилган саҳна кўринишлари намоиш қилинди.

Ангор тумани  касаба уюшма  кенгаши томонидан фаол иштирок этган ёшлар эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари  билан тақдирландилар