Меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши  томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан  тизимдаги меҳнат фахрийлари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз оналар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Маънавий тадбир

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан таълим муассасаларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида “Сиз ҳуқуқни биласизми?”, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Сиз қонунни биласизми?” мавзуларида маънавий тадбирлар ўтказилди.

Давра суҳбати ўтказилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Узун туман кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати”, “Консти-туция – бахтимиз  қомуси”, “Ўзбекистон Конституцияси – барқарор Конституция” мавзуларида давра суҳбатлари, маънавий-маданий тадбирлар ўтказилди.

Меҳр-мурувват кўрсатилди

Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Денов туман кенгаши томонидан 2016 йил 3 декабрь “Халқаро ногиронлар” куни муносабати билан тизимда ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда ногирон бўлиб қолган шахсларга меҳр-мурувват кўрсатилди.

Касаба уюшмалари – фахрийларга

Жорий йилнинг 7 декабрь куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида тармоқ тизимидаги меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

Моддий ёрдам кўрсатилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида тармоқ тизимидаги меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида   “Мурувват” уйларига  ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан    ҳарбий қисмларда “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида  учрашув ташкил қилиниб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбийларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

“Ватан фидойи фарзандларини унутмайди”

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди.