Пахтакорлар рағбатлантирилди

Жорий йилнинг  пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган касаба уюшма аъзолари ҳамда жойлардаги уюшмаган аҳоли теримчиларини рағбатлантириш мақсадида Бойсун туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи  Кенгаши раиси Р.Улуғов иштирокида тумандаги  “Тангимуш” ва “Янги хаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини худудида жойлашган фермер хўжаликлари далаларида мавсум бошидан фаол иштирок этаётган илғор теримчилар Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Теримчиларга эътибор.

Жорий  йилнинг 6 октябрь куни 2016 йил пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган Музработ туманидаги № 209 сонли отрядининг 175 нафар теримчи ва ҳашарчиларига туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари ҳисобидан ош қилиб берилди

“Камалак юлдузлари” танлови ўтказилди

Жорий йилнинг  5 октябрь  куни  Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан тумандаги 9-сон мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар  ўртасида “Камалак юлдузлари” иқтидорли  болалар республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов ғолибларига касаба уюшмаси туман  кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар  топширилди.