SHo’rchi tumanida tadbir

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида 2016 йил 30 апрель куни “Соғлом она ва бола йили ” Давлат дастурига асосан хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида 9 май хотира ва қадрлаш куни ҳамда 12 май ҳамширалар куни муносабати билан туман даволаш профилактика муассасаларида ишловчи хотин — қизлар ўртасида касаба уюшмалари ва хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида мини футбол мусобақаси ўтказилди.
Ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

«Hamshira — 2016» ko’rik tanlovi

Жорий йилнинг 30 апрель куни Сариосиё туман тиббиёт бирлашмасининг ўрта тиббий ходимлари ўртасида “Ҳамшира -2016” кўрик танлови туман босқичи ўтказилди. Кўрик танлов ғолибларига Фахрий ёрлиқ ва қиммабаҳо эсдалик совғалари топширилди

O’quv seminari o’tkazildi

2016 йил 29 апрель куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши катта залида меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномалари аҳамиятини ошириш мақсадида иш берувчилар ва кадрлар хизмати ходимлари учун “Жамоа шартномасининг аҳамияти” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
Ўқув-семинарида вилоят ҳокимининг вакили, савдо-саноат палатаси, унинг бизнесга кўмаклашувчи марказлари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк, тижорат банклари вакиллари, корхона, ташкилот, муассасаларнинг иш берувчилари вакиллари ва кадрлар хизмати вакиллари иштирок этдилар.
Ўқув-семинарда дастурга асосан маърузачилар сўзга чиқишди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси А.Ахмедов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш. Бойқулов, бирлашма бўлим мудирлари З. Холов, Ҳ. Норқулов ва М. Анарбоевлар ва бошқалар жавоб беришди.

Davra suhbati o’tkazildi

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни“га бағишланган “Иш жойида стрессни бартараф этиш -муносиб меҳнат омилларидан бири” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида 180 нафар корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хавфсизлик техникаси муҳандислари , бошланғич касаба уюшмаси қўмитаиси раислари , оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

«Hamshira-2015» ko’rik tanlovi

Жорий йилнинг 18 апрель куни Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўтказилган “Ҳамшира -2015” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловида ҳамширалардан 3 нафари иштирок этишиб 1-2-3- ўринларни эгаллашди ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди. Кўрик танловда 1- ўринни эгаллаган Ангор туман кўп тармоқли марказий поликлинка ҳамшираси Кулиева Олмахон кўрик танловининг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киртди.