“Partiyaning oqila ayoli” ko’rik tanlovi o’tkazildi

Жорий йилнинг 10 ноябр куни Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ва “Адолат” социал демократик партияси туман кенгаши билан ҳамкорликда “Партиянинг оқила аёли” кўрик танловини ўтказишди. Кўрик танловда таълим муассасаларида ишлаётган оқила аёлларимиз ва педагог сингилларимиз қатнашишди. Кўрик танлов сўнгида ғолиб бўлган қизларимиз “Адолат” социал демократик партияси вилоят кенгаши ва Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан рағбатлантирилди.

Sport musobaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг ноябрь ойида Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси томонидан Тиббиёт ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ишчи ходимлар спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, волейбол турлари бўйича куч синашдилар.
Ушбу спорт мусобақасида ғолиб бўлган қатнашчилар касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Ilg’or terimchilar rag’batlantirildi

2015 йилнинг октябрь ойида Олтинсой туман тиббиёт бошқармаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда қатнашчиларга бир пиёла чой ташкил қилиниб, меҳнат фахрийлари ҳамда пахта йиғим-теримида намунали иштирок этган бир гуруҳ ходимларга касаба уюшмаларининг эсдлик совғалари топширилди