Delegatlar saylandi.

2015 йил 10 июнь куни Сурхондарё вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг II – Конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Х. Қўзимуродовнинг ҳисобот давридаги ахбороти эшитилди. Юқори касаба ташкилотлари Қурултойи ва Конференцияларига делегатлар сайланди.

Ko’rik — tanlovi o’kazildi

Жорий йилнинг 10 — 21- июнь кунлари Шеробод туманига қарашли “Вандоб олтин булоғи” оромгоҳида дам олишаётган болалар орасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ҳамкорлигида “Балли йигитлар” ва “Ораста қизлар” кўрик — танловини ўтказишди. Кўрик — танловда ғолиб бўлган жамоаларга Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши томонидан фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар топширилди