Hisobot — saylovi bo’lib o’tdi

2015 йил 8 май куни соат 16:00 да Жарқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболов, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Н.Қамбарова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ўтаганов, туман ҳокимининг ташкилий гуруҳ раҳбари Ч.Хўжанов, туман фермерлар кенгаши раиси Ш.Туроповлар қатнашдилар. Конференцияда 15 та Кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари С.Жумаевни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши раиси этиб сайлашди.

Фахрийлар холидан хабар олинди.

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими хамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бандларини бажариш мақсадида 2015 йил 8 май куни таълим сохасида ишлаган ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган 20 нафар фахрийлар холидан хабар олинди.

”Milliy g’oya targ’iboti , ma’naviy – ma’rifiy ishlar samaradorligi”

Жорий йилнинг 8 май куни Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими хамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бандларини бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги ПҚ-451-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “ Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ” мавзусида кўргазмали семинар ўтказишди. Ушбу семинарда барча туман маънавий ахлоқий тарбия ишлари бўйича шуъба рахбарлари ва 42 нафар маънавий-маърифий ахлоқий ишлари бўйича директор ўринбосарлари хам қатнашишди

9 – may xotira va qadirlash kuni

9 — май хотира ва қадирлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 8-май куни Ангор туман тиббиёт бирлашмасида узоқ йиллар мобайнида ишлаб вафот этган ходимларнинг оилаларига ва касаллик сабабли ногирон бўлиб қолган тиббиёт ходимларидан 20 нафарига Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди