Spartakiada bo’lib o’tdi

2015 йил 25 апрель куни Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган спартакиада бўлиб ўтди. Спартакиада Музработ туманидаги 14-мактаб , Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи базасида ўтказилиб унда спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 300 дан ортиқ касаба уюшма аъзолари қатнашишди.
Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси совғалари билан тақдирландилар.

“ O’ . Himmatov ” xotirasiga bag’ishlab

Ангор тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини бажариш мақсадида туман таълим ходимлари ўртасида “Ў.Ҳимматов” хотирасига бағишлаб анъанавий спартакиада ўтказди. Спартакиада спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва қўл кучи турлари бўйича бўлиб ўтди. Спартакиада якунида ғолиб бўлган жамоаларга туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.