Совғалар топширилди
Афғонистонлик талабалар ҳазрат Навоийни ёд этишди. Жорий йилнинг 7 февраль куни Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Бадиий кечада фаол қатнашган иштирокчиларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.