“Давра суҳбати” ўтказилди

Жорий йилнинг 9 февраль куни Термиз ҳарбий госпиталида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Давра суҳбати” ўтказилди. “Давра суҳбати” давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Републикаси Меҳнат кодекси, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тўлиқ тушунчалар берилди. Иштирокчилар давра суҳбати давомида ўзларининг барча саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олишди.

 

Print Friendly, PDF & Email