Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.
“8-март халқаро Хотин-қизлар куни” муносабати билан Сурхон тантаналар саройида “Аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга
хос олийжаноб қадрият” деган ғоя остида ўтказиладиган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тизимда фаолият олиб бораётган аёл ходимлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят кенгаши раиси сўзга чиқиб, аёлларга ўзининг самимий табрикларини изҳор этди. Шундан сўнг вилояти Касаба уюшмалари томонидан аёллар учун байрам совғалари тақдим этилди.