Совғалар  топширилди

Жорий  йилнинг 20  февраль куни  Вилоят касаба  уюшмалари ташкилотлари  бирлашмаси  раиси А.Ахмедов  ҳамда Ўзбекистон касаба  уюшмалари Федерацияси кенгаши  вакили  С.Ахмедов  билан  Амударё  дарёси  ўзанидаги (Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида, Амударёнинг иккига бўлинган ўрта қисмида 4 минг гектар майдонни эгаллаган «Пайғамбар ороли» номи билан машҳур.) орол   Зул-Кифл  “Орол  Пайғамбар”  зиёратгоҳида жойлашган чегарачилар ҳаёти билан танишдилар. Уларга  китоблар  ва  бошқа  совғалар  топширилди  ҳамда пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом қабрлари зиёрат  қилинди.

Маълумот ўрнида. ЮНЕСКОнинг ёдгорликлари рўйхатига киритилган “Пайғамбар ороли”да Қуръони Каримда номи зикр этилган йигирма беш пайғамбардан бири, милоддан аввалги VI-VII асрларда яшаб ўтган Зул-Кифл (“Кафолат соҳиби” маъносини билдиради) алайҳиссалом мақбараси мавжуд.

XVII асрда яшаган балхлик машҳур қомусий олим Маҳмуд ибн Валий “Сирлар денгизи” асарида келтирилишича, пайғамбар Зул-Кифл алайҳиссалом Термиз яқинидаги ушбу оролда дафн этилган. Оролдаги “Зул-Кифл” мақбараси турли даврларда бунёд этилган гумбазли катта масжид ва жанубдан туташган сағанали хилхона ҳамда ғарб томондан бириктирилган икки хонадан иборат.

Масжид мураббаъ тарҳли, олди пештоқли, безаги ғишт чоргул ва арча тарзида терилган, меҳробига ганч гириҳ нақш ишланган. Мақбара 2018 йил тўлиқ реконструкция қилинган.

 

 

Хўжаипок санаториясига ташриф

Жорий йилнинг 18 феврал куни Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Абдиевич Боболов қурилиши режалаштирилган дам олиш, соғломлаштириш “Хўжаипок ота” сихатгоҳи бўлди.
Вилоят Ҳокими Тўра Абдиевич Боболов
Олтинсой тумани ҳудудида “Хўжаипок ” санатория, соғломлаштириш мажмуаси қурилиш майдонини кўриб чиқди ҳамда даҳлдор раҳбарлар ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбат қилди.
Аҳоли вакиллари кўтарган муаммолар ечими юзасидан раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.Учрашувда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари С.Н. Ахмедов иштирок этди. Аҳоли вакиллари кўтарган муаммолар ечими юзасидан раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Вилоят автомобиль йўллари худудий Бош бошқармасида Президент Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳамда янги қабул қилинган қонунларни тарғиботи бўйича Давра суҳбати ўтказилди. Унда меҳнат хуқуқ инспектори З. Холов ва техник инспектор Д. Шукуровлар маруза қилдилар.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Денов туман бўлинмаси кенгашининг навбатдан ташқари II Пленуми ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмасининг навбатдан ташқари II Пленуми ўтказилди. Пленумни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович олиб борди.
Пленумда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ахмедов Абдукарим Абдурахмонович, Денов тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Турсунов Дилмурод Холмуродович, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Тагаева Моҳира Рахматуллаевна, туман халқ таълим бўлими мудири Ахроров Эркин Абдуқахорович хамда 21 нафар Пленум аъзолари иштирок этди.
Навбатдан ташқари Пленум кун тартиби белгиланди.
1. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигидан озод қилиш ҳамда кенгаш ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигига киритиш тўғрисида.
2. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши раисини сайлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.
Пленум аъзоларининг таклифи хамда овоз бериш йўли билан Ахроров Эркин Абдуқахорович Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба юшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши ва кенгаш Ижроия қўмитаси аъзолигига киритилди
Иккинчи масала юзасидан Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, шунингдек туман ҳокимлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Денов туман бўлинмаси кенгаши раиси лавозимига Ахроров Эркин Абдуқахорович номзоди бир овоздан Пленум аъзолари томонидан мақулланди хамда тасдиқланди.
Денов тумани хокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Турсунов Дилмурод Холмуродович хамда туман халқ таьлими бўлими мудир ўринбосари Хайдаров Чори, пленум аьзиси Махмадиёрова Майсара Мардоновна томонидан Ахроров Эркин Абдуқахоровичга омад тилаб ўз фикр мулохазаларини билдиришди.

«Ватан ва миллат қайғуси» китоби топширилди.

Олтинсой туманидаги 62-умумтаълим мактабига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ. Рафиқовнинг «Ватан ва миллат қайғуси» китоби Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Олтинсой туман бўлинмаси раиси томонидан топширилди.

Саёҳат ташкил этилди

Бойсун туман тиббиёт бошқармаси касаба уюшма кенгаши ва туман таълим ва фан ходимлари касаба уюшма кенгаши билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти бўйлаб саёҳат ташкил этилди. Ушбу саёҳатга 20 нафар  ходимлар юборилди.

Жамоа шартномлари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш ўтказилди.

2021 йил 15 февраль куни Олтинсой туманидаги 51-умумтаълим мактабида жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Унда 2019-2021 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори ва жамоанинг касаба уюшма раислари меҳнат жамоасига ўз ҳисоботлари ўқиб эшитдирдилар.

Умумий йиғилишда жамоа шартномасига 2021 йил учун ишлаб чиқилган жамоа шартномаси макетида киритилган қўшимача ва ўзгаришлар асосида пандемия муносабати билан соҳадаги ислоҳотлар бўйича ходимларнинг манфаатлари учун киритилаёган янги бандлар муҳокама қилинди.