Шерободда тадбир ўтказилди
2014 йилнинг 14 январ куни Шеробод туманида байналминалчи жангчилар билан туман таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг тадбири ўтказилди.Тадбирда 34 нафар соҳадада ишлайдиган байналминалчи жангчилар қатнашишди.Улар ёшлар вакилларига ўз ҳаётларидан сўзлаб беришди.Тадбир якунида қатнашчиларига туман таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг эсдалик совғалари берилди.Тадбирда байналминалчи жангчилар Ойдин Жўраев,Тоштемир Аллаёров ва Баходир Рахимовлар сўзга чиқишиб ,касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.