Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасинииг Музрабод туман кенгашида “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбири ўтказилди. Тадбирда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида муайян бир соҳада кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган тажрибали мутахассислар иштирок этишди. Уларнинг соҳани ривожлантириш мақсадида олиб бораётгаи изланувчанлиги, эришган ютуқлари, ташаббуслари, яратган янгиликлари, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътибори, жамоатчилик ишларида фаол иштироки ва албатта ўз касбига моҳирлиги инобатга олинди.
Тадбирда 27 нафар ўқитувчи иштирок этди ва танлов иатижаларига кўра юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда қуйидаги иштирокчилар фахрли ўринларни эгаллашди :
1-ўрин Жумаева Наргиза Аъзамовнага, 2-ўрин Ҳазартқулова Гавҳар Хуррамовнага ва 3-ўрин Холназарова Гулнора Файзуллаевнага насиб этди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.