”Milliy g’oya targ’iboti , ma’naviy – ma’rifiy ishlar samaradorligi”
Жорий йилнинг 8 май куни Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими хамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг бандларини бажариш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги “Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги ПҚ-451-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “ Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ” мавзусида кўргазмали семинар ўтказишди. Ушбу семинарда барча туман маънавий ахлоқий тарбия ишлари бўйича шуъба рахбарлари ва 42 нафар маънавий-маърифий ахлоқий ишлари бўйича директор ўринбосарлари хам қатнашишди