“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
2016 йил 19 июль куни Термиз тумани “Паттакесар” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги “Солиобод” маҳалласида Мустақилликнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан туман хотин-қизлар қўмитаси, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман Кенгаши, Ўзбекистон мусулмонлар идораси Термиз туман вакиллиги, “Аёллар маслаҳат маркази” билан биргаликда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.