Umumhalq bayrami – Xotira va qadrlash kuniga kasaba uyushmalarining ishtiroki

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, Ватанимиз истиқлолини, турмушимиз ободлиги, ҳалқимизнинг осойишталигини, фаровон ҳаётини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган харбий хизматчиларини хотирлаш мақсадида 2015 йил 18 апрель куни , Олтинсой туманидаги 13 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 1 нафар Ватанимиз ҳимоясида хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган харбий хизматчининг оиласига касаба уюшмалари томонидан пул мукофотлари топширилди

“Navro’z” umumxalq bayrami munosabati bilan

Термиз шаҳар таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан 2015 йил “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан таълим соҳасида
ишлайдиган 105 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оила вакилларига 5 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари олиб тарқатилди.

Spartakiadaning mintaqaviy respublika bosqichi o’tkazildi

Жорий йилнинг 17 март куни Термиз шаҳрида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиаданинг минтақавий республика босқичи ўтказилди.
Спартакиадада Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шу шиор остида ўтказилган спартакиадаларнинг ғолиблари иштирок этишди. 48 нафар ҳаваскор спорт ихлосмандлари спортнинг стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка, бадминтон ва сузиш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар

“ Ayoli e’zozlangan diyor ” bayram tadbiri.

Шеробод туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан давлат дастурини бажариш доирасида жорий йилнинг 4 март куни “8 март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан, ётиб қолган ва таълим соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган кекса педагог аёллар ва мадният ходимларининг уйларга бориб ҳолидан хабар олинди ва касаба уюшма кенгашининг совғалари билан рағбатлантирилди

“Ёш автоназоратчилар” кўрик-танлови

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан хамкорликда 3-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш автоназоратчилар” кўрик-танлови ўтказди. Кўрик танловда 42 та мактабдан 6 нафардан ўқувчилар қатнашишди. Касаба уюшма кенгаши томонидан 1,2,3-ўринларни олган жамоаларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди

Давра сухбати ўтказилди.

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан ҳамкорликда хотин–қизлар учун иш ўринларини яратиш ва тикувчилик, касаначиликни ривожлантириш мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Тадбир кўтаринки рухда ўтказилди

Ангор туман хокимлиги, Ангор туман касаба уюшма ташкилотлари, “Камолот ЁИХ” ва ангор педагогика коллежи ҳамкорликда Заҳриддин Мухаммад Бобур туғилган кунининг 532 йиллиги нишонланди. Тадбирда ангор педагогика коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари фаол қатнашиб касаба уюшмаларининг фахрий ёрлиғи ва совғалари билан тақдирландилар.

Kengash majlisi o’tkazildi

“Соғлом бола йили” Давлат дастури тадбирларини бажариш борасида касаба уюшма ташкилотлари томонидан олиб борилган ишлари сархисоб қилиниб, 2015 йилда касаба уюшмаларининг олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр алмашиб олинди.

Tadbir o’tkazildi

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллигига бағишлаб “Конституция — ҳуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусида йиғилиш ўтказилди.