Spartakiadaning mintaqaviy respublika bosqichi o’tkazildi
Жорий йилнинг 17 март куни Термиз шаҳрида “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спартакиаданинг минтақавий республика босқичи ўтказилди.
Спартакиадада Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида шу шиор остида ўтказилган спартакиадаларнинг ғолиблари иштирок этишди. 48 нафар ҳаваскор спорт ихлосмандлари спортнинг стол тенниси, волейбол, шахмат, шашка, бадминтон ва сузиш каби турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг диплом ва қимматбахо совғалари билан тақдирландилар