“ Kasaba – tur ” velomarafonining tuman bosqichi o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 24 апрелида халқ таълими ходимлари ўртасида 20 ёшдан 35 ёшгача ва 35 ёшдан юқори ҳаваскор велоспортчилар иштирокида “Касаба-тур” веломарафонининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолибларига касаба уюшмаси туман кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

“Mo’jizaviy kimyo” kechasi o’tkazildi

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши , туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими , 2 — умумий ўрта таълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси хамкорлигида “Мўжизавий кимё” кечаси ўтказилди. “Мўжизавий кимё” кечасида ўқувчилардан тузилган 2 та жамоа қатнашишди. Кеча якунида ғолиб бўлган жамоага касаба уюшма кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.