O’qituvchilarning ananaviy spartakiadasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 18 апрелида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан ўқитувчиларнинг ХХI анъанавий спартакиадаси ўтказилди.
Мусобақада спортнинг мини футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, армрестлинг турлари бўйича мактаб жамоалар ўзаро беллашдилар. Мусобақа сўнгида ғолибларга касаба уюшмаси туман кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Umumhalq bayrami – Xotira va qadrlash kuniga kasaba uyushmalarining ishtiroki

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, Ватанимиз истиқлолини, турмушимиз ободлиги, ҳалқимизнинг осойишталигини, фаровон ҳаётини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган харбий хизматчиларини хотирлаш мақсадида 2015 йил 18 апрель куни , Олтинсой туманидаги 13 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 1 нафар Ватанимиз ҳимоясида хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган харбий хизматчининг оиласига касаба уюшмалари томонидан пул мукофотлари топширилди