Qiziriq tumanida oilaviy spartakiada o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni

Жорий йилнинг 12 январь куни 14 январ — Ватан химоячилари кунига бағишланган “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусидаги “Армия ва халқ бирдамликда” шиори остида “Озод” маҳалласида жойлашган 2 — Шўрчи Хизмат кўрсатиш касб –ҳунар коллежида харбийлар, туман маданият ва спорт ишлари ходимлари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳомийлигида маънавий — маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга таклиф этилган харбийларга ҳамда байналминалчи фахрийларига Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан совғалар берилди.

“Quvnoqlar va zukkolar” musobaqasi o’tkazildi.

Жорий йилнинг 11 январь куни таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ҳамда тумандаги 18, 32, 34, 54 — умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказилди. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.Мусобақа қатнашчиларига касаба уюшма кенгаши томонидан совғалар тарқатилди.

“Kasaba uyushmalari – harbiylarga” aksiyasi

Жорий йилнинг 9 январь куни Термиз шаҳар “Истиқлол” ресторанида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – харбийларга” акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 10 нафар илғор ҳарбий аёлларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилиб, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли ёрдамлар берилди.

Shaxmat-shashka musobaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 30 декабрь куни касаба уюшмалари органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги ҳамда Янги йил байрами муносабати билан касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари бирлашма кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“E’tirof — 2015” ko’rik tanlovi bo’lib o’tdi

30 декабрь куни Ангор тумани 9-мусиқа ва санъат мактабида “Эътироф-2015” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда ғолиб бўлган ўқувчи йигит ва қизларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

YANGI YIL TADBIRLARI O’TKAZILDI

Жорий йилнинг 28-29 декабрь кунлари “Шўрчидонмахсулотлари” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда жамият бошқаруви томонидан Янги йил байрами муносабати билан “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг 50 нафарига, туманидаги махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларининг 400 нафарига, “Бобур” маҳалласида яшовчи кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандларининг 120 нафарига, 21-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларининг 220 нафарига, тумандаги уруш ва меҳнат фронти фаҳрийлари, ёлғиз қарияларнинг 50 нафарига Янги йил совғалари тарқатилди.

Yangi yil bayrami tadbirlari tashkil etildi

Жорий йилнинг 25 декабрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман кенгаши томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасаларида “Янги йил” байрам тадбирлари ташкил этилиб, болажонларга касаба уюшмаларининг Янги йил совғалари тарқатилди.