“Kasaba uyushmalari – harbiylarga” aksiyasi

Жорий йилнинг 9 январь куни Термиз шаҳар “Истиқлол” ресторанида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари – харбийларга” акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида 10 нафар илғор ҳарбий аёлларга касаба уюшмаларининг совғалари топширилиб, Ўзбекистон Республикасининг суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилишда хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига манзилли ёрдамлар берилди.

Shaxmat-shashka musobaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 30 декабрь куни касаба уюшмалари органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги ҳамда Янги йил байрами муносабати билан касаба уюшмалари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа ғолиблари бирлашма кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“E’tirof — 2015” ko’rik tanlovi bo’lib o’tdi

30 декабрь куни Ангор тумани 9-мусиқа ва санъат мактабида “Эътироф-2015” кўрик танлови бўлиб ўтди. Кўрик танловда ғолиб бўлган ўқувчи йигит ва қизларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари топширилди.

YANGI YIL TADBIRLARI O’TKAZILDI

Жорий йилнинг 28-29 декабрь кунлари “Шўрчидонмахсулотлари” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда жамият бошқаруви томонидан Янги йил байрами муносабати билан “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг 50 нафарига, туманидаги махсус мактаб интернатлари тарбияланувчиларининг 400 нафарига, “Бобур” маҳалласида яшовчи кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандларининг 120 нафарига, 21-сон умумтаълим мактаби ўқувчиларининг 220 нафарига, тумандаги уруш ва меҳнат фронти фаҳрийлари, ёлғиз қарияларнинг 50 нафарига Янги йил совғалари тарқатилди.

Yangi yil bayrami tadbirlari tashkil etildi

Жорий йилнинг 25 декабрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз туман кенгаши томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасаларида “Янги йил” байрам тадбирлари ташкил этилиб, болажонларга касаба уюшмаларининг Янги йил совғалари тарқатилди.

Bolajonlarga yangi yil sovg’asi

Жорий йилнинг 25 декабрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан тумандаги 1-сон “Семруғ” мактабгача таълим муассасасида “Янги йил” байрам муносабати билан “Байрам эрталиги” тадбири ташкил этилиб, болажонларга касаба уюшмаларининг Янги йил совғалари тарқатилди.

Yangi yilda “Bayram ertaligi”

Жорий йилнинг 25 декабрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Шеробод туман кенгаши томонидан тумандаги “Шодлик”, “Қўнғироқча”, “Офтобча”, “Камалак” номли мактабгача таълим муассасасида “Янги йил” байрам муносабати билан “Байрам эрталиги” тадбири ташкил этилиб, болажонларга касаба уюшмаларининг Янги йил совғалари тарқатилди.

Bolalarga yangi yil tabrigi

Жорий йилнинг 21 декабрь куни транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят бирлашган қўмитаси томонидан М.Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрининг «Оппоқойим» номли театрлаштрилган спектаклига тизимдаги корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи- ходимларнинг 300 нафар фарзандларининг ташрифи уюштирилди.