Termiz shahrida oilaviy spartakiada o’tkazildi

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 6 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

Baynalminalchilar e’tiborda

Жорий йилнинг 14 январь куни таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор тумани кенгаши томонидан Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ватан ҳимояси — муқаддас бурч” мавзусида байрам дастури ўтказилди. Байрам дастурига тармоқ ходимлари ва байналминалчи жангчилар таклиф этилди.

Sovg’alar tarqatildi.

Жорий йилнинг 14 январь кунида таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Тадбирда байналминалчи жангчилар ҳамда касаба уюшма фахрийлари қатнашишди. Тадбир сўнгида касаба уюшмаси кенгаши томонидан йиғилиш иштирокчиларига совғалар тарқатилди .

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаcи Музработ туман кенгаши томонидан туман Агросаноат касаб ҳунар коллежида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам тадбири ташкиллаштирилди. Унда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари хамда баналминалчи жангчи Баҳодир Яхшибоев иштирок этди.

“Mening armiyam – mening faxrim”

Жорий йилнинг 13 январь куни Ангор иқтисодиёт коллежида “Менинг армиям – менинг фахрим ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида туман Мудофаa ишлари бўлимидан вакиллар иштирок этишди.

Muzrabotda bayram tadbiri tashkil etildi

Музработ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 13 январь куни туман ижтимоий хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаоллар залида ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ҳарбий қисм зобитлари ва оила аъзолари иштирок этди.

Qiziriq tumanida oilaviy spartakiada o’tkazildi

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш, айниқса оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 10 нафар оилалар иштирок этди.
Ғолиб бўлган оилалар, касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.

14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni

Жорий йилнинг 12 январь куни 14 январ — Ватан химоячилари кунига бағишланган “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзусидаги “Армия ва халқ бирдамликда” шиори остида “Озод” маҳалласида жойлашган 2 — Шўрчи Хизмат кўрсатиш касб –ҳунар коллежида харбийлар, туман маданият ва спорт ишлари ходимлари, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг ҳомийлигида маънавий — маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Тадбирга таклиф этилган харбийларга ҳамда байналминалчи фахрийларига Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси кенгаши томонидан совғалар берилди.

“Quvnoqlar va zukkolar” musobaqasi o’tkazildi.

Жорий йилнинг 11 январь куни таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши ҳамда тумандаги 18, 32, 34, 54 — умумий ўрта таълим мактаблари билан ҳамкорликда “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказилди. Мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.Мусобақа қатнашчиларига касаба уюшма кенгаши томонидан совғалар тарқатилди.