«SURXONNIING JAJJI GO’ZALI»

Жорий йилнинг 28 май куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан 9-мусиқа ва санъат мактабида “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда мактабгача таълим муассасаси жажжи қизалоқлари иштирок этишди. “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик танлови ғолибларига касаба уюшмалари эсдалик совғалари топширилди.

«Surxonning jajji go’zali» ko’rik-tanlovi bo’lib o’tdi

Термиз шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши ҳамкорликда, Термиз шаҳар мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилари ўртасида “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик-танлови ўтказилди.

Amaliy – o’quv seminari o’tkazildi.

2016 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида , болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21 май куни Шеробод тумани “Шолқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” соғломлаштириш оромгоҳида амалий – ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар ишида ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда соғломлаштиришга бевосита масъул бўлган вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакиллари, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги оромгоҳ раҳбарлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган бош тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари ва ички ишлар ходимларидан иборат 150 нафардан зиёдроқ масъуллар иштирок этишдилар.
Семинар икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич умумий йиғилиш сифатида ўтказилиб, ҳар бир ишчи гуруҳ вакилларининг маърузалари тингланди, иккинчи босқичда хар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумот бердилар

Samagqand shaxriga sayohat

Жорий йилнинг 20-22 май кунлари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан 20 нафар тармоқ ходимларига Самарқанд шахрига саёҳати уюштирилди.

“Kasaba-tur” velomarafoni o’tkazildi

Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, велоспортнинг оммавийлигини ошириш ҳамда бирлашма кенгашининг “Соғлом она ва бола йили” дастурида белгиланган тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-тур” веломарафонининг вилоят босқичи жорий йилнинг 14 май куни Термиз шаҳрида ўтказилди.
Веломарафон мусобақасида 300 нафардан зиёдроқ ҳаваскор велоспортчилар зўр иштиёқ билан иштирок этдилар.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва иштирокчилар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

9 may – Xotira va qadrlash kuni

Жорий йилнинг 6 май куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшма Қизириқ туман кенгаши томонидан “9 май — Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан катта тадбир уюштирилди. Тадбирга тумандаги кекса ўқитувчилар, байналминалчи жангчилар ва фаол касаба уюшма аъзолари таклиф этилди. Қатнашчиларга бир пиёла чой устида туман кенгаши томонидан совғалар топширилди

“Kasaba uyushmalari — faxriylarga”

Мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтиришга ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида вилоятда яшовчи 145 нафар 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг ҳар бирига 400,0 минг сўмдан пул мукофоти тарқатилди.
Шунингдек , Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 10 нафар ҳарбий хизматчиларни хотирлаб, уларнинг оила аъзоларига 250,0 минг сўмдан моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Targ’ibot tadbiri bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 2 май куни таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши томонидан, тумандаги барча мактаб ва коллеж ёшлари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак ? ” тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қизириқ туман кенгаши раиси Г. А. Аннаматова марузаси билан бошланган тадбир сўнгида туман кенгаши томонидан кураш бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпионатида фахрли ўринларни эгаллаган туман ёшларига қимматбаҳо совғалар топширилди

SHo’rchi tumanida tadbir

Шўрчи туман тиббиёт бирлашмасида 2016 йил 30 апрель куни “Соғлом она ва бола йили ” Давлат дастурига асосан хотин-қизлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш мақсадида 9 май хотира ва қадрлаш куни ҳамда 12 май ҳамширалар куни муносабати билан туман даволаш профилактика муассасаларида ишловчи хотин — қизлар ўртасида касаба уюшмалари ва хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида мини футбол мусобақаси ўтказилди.
Ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.