Жорий йилнинг 6 октябрь куни 2016 йил пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган Музработ туманидаги № 209 сонли отрядининг 175 нафар теримчи ва ҳашарчиларига туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари ҳисобидан ош қилиб берилди
Рубрика: Birlashma yangiliklar
“Камалак юлдузлари” танлови ўтказилди
Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан тумандаги 9-сон мусиқа ва санъат мактабида ўқувчилар ўртасида “Камалак юлдузлари” иқтидорли болалар республика танловининг туман босқичи ўтказилди. Танлов ғолибларига касаба уюшмаси туман кенгашининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
Сурхондарё вилоятида семинар ўтказилди
Ҳар йили Ўзбекистонда 7 октябрь – “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” муносабати билан туркум тадбирларни ўтказиш анъанага айланган.
Шу йил 8 октябрда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси билан ҳамкорликда “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни” доирасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари касаба уюшмалари фаоллари учун “Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда касаба уюшмаларининг фаолияти” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Абдукарим Ахмедов очиб, иштирокчиларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотларида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.
Халқаро меҳнат ташкилоти(ХМТ)нинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси бош мутахассиси Сергеюс Гловацкас семинарда “Адолатли глобаллашув мақсадида ижтимоий адолат тўғрисидаги Декларацияси” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, семинарда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда ижтимоий мулоқот, меҳнат муҳофазаси масалаларига оид Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Махмуджон Исаев, Термиз шаҳрида Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳасан Норқуловларнинг маърузалари тингланди.
Ўзаро тажриба алмашиш доирасида Қашқадарё вилоятидан “Муборак газни қайта ишлаш” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшмаси қўмитаси раиси Акрам Хамраев, Сурхондарё вилоятидан “Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш” қўшма корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Саодат Хўжамбердиевалар мазкур корхоналарда ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ўз иш тажрибаларини сўзлаб бердилар.
«Касаба уюшмалари-болаларга акцияси» ўтказилди.
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Соғлом она ва бола йили” ҳамда Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан “Касаба уюшмалари – болаларга акцияси” доирасида “ Тозалик, озодалик –саломатлик гарови ” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоятимизнинг энг чекка туманларидаги қишлоқ мактабларида илк бор мактабга борган 850 нафар ўқувчиларга касаба уюшмалари томонидан совға тариқасида шахсий гигиенани сақлашга оид жамламалар тарқатилди.
“Касаба уюшмалари ёшларга акцияси ўтказилди”
“Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшларга” акцияси доирасида 23 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба ўқувчи қизларга касаба уюшмалари стипендиялари ҳамда 10 нафар кўзи ожиз талаба ўқувчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.
“Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси
Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбир доирасида туманларнинг чекка қишлоқларида истқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аёлларига электр-маиший техника жихозлари топширилмоқда.
Давра суҳбатлари ўтказилди
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 27 июль куни Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида, 5 августь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ва 17 августь куни “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 396 нафар ходимлар ва ёш мутахассислар иштирок этдилар.
“San’atim senga, obod yurtim!” ko’rik tanlovining Respublika bosqichi bo’lib o’tdi.
Unda an’anaviy ijrochilik yo’nalishi bo’yicha Qiziriq tumanidan Saidova Dilbar, estrada yo’nalishi bo’yicha Boysun tumanidan Xolmurodov Farod, yakka raqs ijrochiligi yo’nalishi bo’yicha Sariosiyo tumanidan Mirzabadalova Go’zallar ko’rik tanlovning faol ishtirokchisi sifatida “Diplom” bilan taqdirlandilar.
“Бахши, шоир, оқин ва жировлари” кўрик-танлови ўтказилди.
Жорий йилнинг 12 август куни Термиз шаҳар мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар доирасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида “Бахши, шоир, оқин ва жировлари” кўрик-танлови ўтказилди.
Кўрик-танлов ғолиб ва иштирокчилари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари ҳамда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг “Фахрий ёрлик”лари билан тақдирландилар.