«Yilning eng faol yosh mutaxassisi» ko’rik tanlovi

Ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгагши, “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Термиз Давлат университети, маданият ва спорт ишлари вазирлиги, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, Сурхондарё телерадиокомпанияси ҳамкорлигида “Йилнинг энг ёш фаол мутахассиси”, “Энг яхши ишчи касб эгаси” танловларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танлов ғолиблари ташкилотчиларнинг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Yoz- o’tmoqda soz

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши тизимида фаолият юритаётган ташкилотлар ходимларининг фарзандларидан 220 нафари вилоятимизнинг “Хонжиза”, ”Вахшивор”, ”Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилди ва дам олдирилди. Белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.

Mustaqillik bayramiga 3 ta ish o’rni yaratilda

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши томонидан белгиланган режага асосан 3 та иш ўрни яратилди.
“Боғзор” маҳалласи худудида ташкил этилган кулолчилик устахонаси 2016 йилнинг апрель ойидан фаолият юритишни бошлади. Устахонада 3 нафар коллеж битирувчиси кулолчилик билан шуғулланмоқда.

“Eng yaxshi ishchi kasb egasi” nominasiyasi bo’yicha o’tkazilgan tanlovning viloyat bosqichi natijalari to’g’risida.

Жорий йилнинг 30 июнь кунида Денов Хазорбоғ қишлоқ хўжалик касб-хунар коллежида Сурхондарё вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг кўшма қарори асосида «Қишлоқ хўжалик машина ва жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш механиги касби» бўйича «Энг яхши ишчи касб эгаси» номинацияси танловининг II-вилоят босқичи ўтказилди.
«Амалий синовлар» МТА ни тайёрлаш, «Пайвандлаш» ва «Автомобилни бошқариш» ихтисослиги бўйича ўтказилди.
Ўтказилган танлов натижаларига кўра Денов «Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежининг битирувчи-ўкувчиси Магатов Шамсиддин Элмуродович биринчи ўринни, Шўрчи қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежи битирувчи-ўкувчиси Тўхтаев Бегали Худойберди ўғли 2-ўринни, Узун қишлоқ хўжалиги касб-хунар коллежининг битирувчи-ўкувчиси Хўжамов Шамсиддин Бахри ўғли 3-ўринни эгаллашди.

Oromgohning ochilish marosimi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 22 июнь куни Шеробод тумани Кўҳитанг тоғ ён бағридаги сўлим “Шалқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тасарруфидаги “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болалар соғломлаштириш оромгоҳининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оромгоҳнинг очилиши маросимида чиройли, муҳташам оромгоҳни бунёд этган қурувчиларга миннатдорчилик билдирилиб, уларга Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси ва Шеробод туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
“Собирқурувчи” хусусий корхонаси раҳбари томонидан “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳига рамзий калит топширилди.
Тадбирда оромгоҳда дам олаётган истеъдодли ёшлар ва вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Angor tumanida yarmarka bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 18 июнь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари
Ангор туман кенгаши томонидан иш ўринлари бўйича туманидаги барча ташкилотлар ҳамкорлигида ярмарка бўлиб ўтди. Ярмаркада тумандаги ташкилотлар ўз кўргазмалари билан иштирок этишди.

«SURXONNIING JAJJI GO’ZALI»

Жорий йилнинг 28 май куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан 9-мусиқа ва санъат мактабида “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда мактабгача таълим муассасаси жажжи қизалоқлари иштирок этишди. “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик танлови ғолибларига касаба уюшмалари эсдалик совғалари топширилди.

«Surxonning jajji go’zali» ko’rik-tanlovi bo’lib o’tdi

Термиз шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Термиз шаҳар кенгаши ҳамкорликда, Термиз шаҳар мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилари ўртасида “Сурхоннинг жажжи гўзали” кўрик-танлови ўтказилди.

Amaliy – o’quv seminari o’tkazildi.

2016 йил ёз мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида , болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингини таъминлаш бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 21 май куни Шеробод тумани “Шолқон” қишлоғи ҳудудида жойлашган “Бешбулоқ-Сурхон-Шеробод” соғломлаштириш оромгоҳида амалий – ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар ишида ёз мавсумида болаларни оромгоҳларда соғломлаштиришга бевосита масъул бўлган вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи вакиллари, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, касаба уюшма фаоллари, шаҳар ташқарисидаги оромгоҳ раҳбарлари, хисобчилари, оромгоҳларда фаолият юритадиган бош тарбиячилар, етакчилар, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари ва ички ишлар ходимларидан иборат 150 нафардан зиёдроқ масъуллар иштирок этишдилар.
Семинар икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқич умумий йиғилиш сифатида ўтказилиб, ҳар бир ишчи гуруҳ вакилларининг маърузалари тингланди, иккинчи босқичда хар бир ишчи гуруҳ вакили ўзининг контингенти билан алоҳида гуруҳларда машғулот ўтказиб, оромгоҳларда ишларни ташкил этиш бўйича батафсилроқ маълумот бердилар