«Касаба уюшмалари-болаларга акцияси» ўтказилди.

Жорий йилнинг  6 сентябрь  куни  “Соғлом она ва бола йили” ҳамда Мустақилликнинг 25 йиллиги  муносабати билан  “Касаба уюшмалари – болаларга акцияси” доирасида  “ Тозалик, озодалик –саломатлик гарови ” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоятимизнинг энг чекка туманларидаги қишлоқ мактабларида илк бор мактабга борган 850 нафар ўқувчиларга касаба уюшмалари томонидан совға тариқасида шахсий гигиенани сақлашга оид жамламалар тарқатилди.

“Касаба уюшмалари ёшларга акцияси ўтказилди”

“Соғлом она ва бола йили” дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами муносабати билан “Касаба уюшмалари ёшларга” акцияси доирасида 23 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ва иқтидорли талаба ўқувчи қизларга касаба уюшмалари стипендиялари ҳамда 10 нафар кўзи ожиз талаба ўқувчиларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

“Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси

Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Ўзбекистон Республикасининг  Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Касаба уюшмалари хотин-қизларга”акцияси доирасида тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида туманларнинг чекка қишлоқларида истқомат қилувчи эҳтиёжманд оила аёлларига электр-маиший техника жихозлари топширилмоқда.

Давра суҳбатлари ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 27 июль куни Бойсун туман тиббиёт бирлашмасида, 5 августь куни Сурхондарё  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ва 17 августь куни “Сурхондарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ва ёш мутахассислар ўртасида ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Давра суҳбатларида 396 нафар ходимлар ва ёш мутахассислар иштирок этдилар.

“Бахши, шоир, оқин ва жировлари” кўрик-танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 12 август куни Термиз шаҳар мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар доирасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамкорлигида “Бахши, шоир, оқин ва жировлари” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танлов ғолиб ва иштирокчилари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари, эсдалик совғалари ҳамда вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг “Фахрий ёрлик”лари билан тақдирландилар.

“Касаба уюшмалари соврини” учун шахмат мусобақаси ўтказилди.

“Соғлом она ва бола йили”, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда 20 июль Ҳалқаро шахмат куни муносабати билан  “Касаба уюшма соврини учун” IV-анаънавий Республика миқёсидаги очиқ шахмат мусобақаси жорий йилнинг 20-26 июль кунлари Узун туманидаги  “Хонжиза” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилди.

Мусобақада Республиканинг барча вилоятларидан терма жамоалар иштирок этдилар. Мусобақа жараёнида шахмат бўйича , Ҳалқаро спорт устаси  Х . Тўраев  25 та шахмат доскасида сеанс ўйинларини ўтказди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва иштирокчи жамоалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда  ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

“Ёз ўтмоқда соз”

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг ёз мавсумида вилоятда кундузги оромгоҳларда  13467 нафар, шаҳар ташқарисида фаолият юритаётган оромгоҳларининг I-III навбатларида  5821 нафар болалар соғломлаштирилди.

Шу жумладан, кам таъминланган оилаларнинг 100 нафар фарзандлари Самарқанд вилояти ҳудудидаги “Золотинка” оромгоҳида, 50 нафар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари, 100 нафар билимлар беллашувида ғолиб бўлган иқтидорли болалар, шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандларидан                       746 нафари жамоа шартномалари ва келишувлари орқали  вилоятимизнинг сўлим оромгоҳларида бепул соғломлаштирилди.

Болаларнинг мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилиб, оромгоҳларда Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” шиори остида маданий, маърифий ва спорт тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.

“Xonjiza” bolalar oromgohida

Жорий йилнинг 5 июль куни Узун туманидаги “Хонжиза” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан борган таълим ходимлари фарзандлари фаол иштирок этишди.