
Гимнастика бу, соғлом турмуш тарзи
14.03.2019. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида меҳнат қилиб келаётган ёш ходимлар касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган эрталабки гимнастикада иштирок этишди
14.03.2019. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиалида меҳнат қилиб келаётган ёш ходимлар касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган эрталабки гимнастикада иштирок этишди
13.03.2019. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 2 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари кунини жорий этиш тўғрисида”ги 10-5 сонли ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 19 октябрдаги 12-12 ”с” сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 12-13 март кунлари Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) инспекциялари ва Термиз шаҳар ҳокимлиги бошланғич касаба уюшмаларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Сурхондарё вилоят Ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан тизимда хизмат қилиб келаётган 140 нафар хотин–қизларга, 5 нафар хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига, 15 нафар нафақадаги хотин–қизларга, жами бўлиб 160 нафар аёлларга 9720000 сўмлик моддий кўмак берилди ва эсдалик совғалари тарқатилди.
07.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши тизимидаги “Қумқўрғон пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.
06.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши тизимидаги “Ангор пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси хотин-қизлар комиссияси ташаббуси билан “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 2019 йил 5 март куни “Аёллари қадр топган юрт” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирга вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси, тармоқ касаба уюшмаларида фаолият олиб бораётган, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшаётган 100 нафар фаол хотин-қизлар таклиф этилиб, уларга “Касаба уюшмалари хотин-қизларга” акцияси доирасида касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
04.03.2019. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши тизимидаги “Жарқўрғон пахта тозалаш АЖ”да 2018 йилда қабул қилинган жамоа шартномасининг якунларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтди.
27.02.2019. Давлат ва жамоат муассасаларида электр энергияси ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича энг яхши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти тармоқ кўрик-танловининг вилоят босқичида вилоят статистика бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси ғолиб деб топилди ва Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг дипломи, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кўрик-танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакили А.Абдуллаев иштирок этди.
27.02.2019. Сурхондарё вилоят статистика бошқармасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2018 йил бажарилиши якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раисининг ҳамда тафтиш комиссияси раисининг ҳисоботлари тингланди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили А.Абдуллаев иштирок этди.
Шунингдек, жорий йилнинг 18 февралидан 1 мартига қадар туман (шаҳар) молия бўлимлари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят бўлими, Инвестициялар ва саноатни ривожлантириш бошқармаси, Сурхондарё вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш марказлари, Термиз шаҳар ҳокимлиги, Олтинсой туман хокимлиги, Ангор туман хокимлиги, Музработ туман ҳокимлигида касаба уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилишлари ўтказилди.