Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши раиси А.Ахмедов ташаббуси билан Сариосиё туманидаги «Нилова» маҳалласида аҳоли вакиллари, нуронийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди.
Лойиҳа мазмуни киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сабаби содда, халқчил ва тушунарли тарзда ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди.
Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга саволлар ва таклифлар билдирилди.
Вилоят Матбуот уйида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши ҳамкорликда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Менинг Конституциям” жамоатчилик муҳокамаси тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамаси ҳақида ташвиқот олиб борилди. Лойиҳа мазмуни киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг халқчил тилда ва тушунарли тарзда ҳаётий мисоллар билан тушунтирилди. Шунингдек, жамоатчилик вакилларини ҳам мазкур сиёсий жараёнда фаол бўлишлари таъкидланди.
Қизғин мухокамаларга бой ўтган тадбир якунида иштирокчилар томонидан Конституцияга киритилаётган қўшимчаларни қўллаб-қувватлаш билан бирга бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.
Бугун Сурхондарё вилоят Ангор туман тиббиёт бирлашмасида 2020-2022 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама хисобот маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси М.Қодирова ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров томонидан ходимларга сохага оид зарурий маслаҳатлар ва иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бугун Узун туман хокимлигида вилоятга масъул этиб белгиланган Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.Қосимов ҳамда вилоят касаба уюшмаси Кенгаши раис ўринбосари Қ. Боболов кооперация усулида тадбиркорликни ташкил этган лидер тадбиркорлар ва уларга бириктирилган тижорат банк рахбарлари билан учрашди ва лидер тадбиркорлар томонидан амалга оширилган ишлар билан танишди.
Жорий йилнинг 29 март санасида Сурхондарё вилоят рухий асаб касалликлар шифохонасида 2021-2023 йилларга имзоланган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама хисобот маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши ходими Н.Намозова ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти кенгаши мехнат хуқуқ инспектори З.Холов томонидан ходимларга сохага оид зарурий маслахатлар ва иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.
Бугун 24 март куни Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Бугун 24 март куни Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида ҳамда АТ “Халқ банки” Сурхондарё вилоят филиалида жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тасарруфидаги Термиз шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва вилоят даволаш профилактика муассасаларида меҳр-оқибат ва ҳамжихатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш ҳамда эл-юртимизнинг олийжаноб орзу-интилишларини ифода этувчи, халқимизнинг энг қадимий ва миллий байрами ҳисобланган, халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Байрам сайилларида ёшлар ўртасида спортнинг миллий турлари бўйича мусобақалар, халқ ўйинлари ташкил этилди. Байрам муносабати билан ёлғиз қариялар, ногиронлар ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, уларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши ҳамда бошланғич ташкилотлари томонидан беғараз ёрдам берилди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сурхондарё вилоят кенгаши тизимидаги ташкилот ҳамда муассасаларда 2021 йилда жамоа шартномаларининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умумий йиғилиш (конференция)лари ўтказилмоқда. Ўтказилган йиғилишларда жамоа шартномалари орқали ходимларнинг ижтимоий манфаатлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида икки томонлама маърузалар ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Умаров томонидан ходимларга соҳага оид зарурий маслаҳатлар ҳамда иш берувчига тегишли кўрсатмалар берилди.