Моддий ёрдам кўрсатилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида тармоқ тизимидаги меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга моддий ёрдам кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан  “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ўтказилиб, акция доирасида   “Мурувват” уйларига  ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

“Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан    ҳарбий қисмларда “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида  учрашув ташкил қилиниб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбийларга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

“Ватан фидойи фарзандларини унутмайди”

Касаба уюшмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди” шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Ногиронларга мурувват кўрсатилди

Жорий йилнинг 2 декабарь куни   таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор ва Қизириқ туман  кенгашлари томонидан “3 декабрь – Ҳалқаро ногиронлар куни” муносабати билан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ холда ногирон бўлиб қолган, касб касаллигига чалинган шахсларга эсдалик совғалари топширилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишлаб “Конституция — хуқуқ ва эркинликларимиз, фаровонлигимиз кафолати” мавзусидаги Давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган ушбу давра суҳбатида  вилоятимиз касаба уюшма фаоллари – барча буғиндаги касаба уюшма қумиталари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати ходимлари ва раёсати аъзолари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида вилоят Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят Ички ишлар бошқармаси,   Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди,  Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди масъул ходимлари томонидан Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, унинг хаётимиздаги ўрни ва ахамияти хусусида атрофлича тушунча бериб ўтилди.

Давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги байрами муносабати билан Ангор туман маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлимида   “Конституциямиз – бахтимиз қомуси”  мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди

“Маънавият соати” ўтказилди

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал  қурилиш  индустрияси  ходимлари Сурхондарё  вилоят  бирлашган  касаба  уюшма  қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчилари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирокида   “Ўзбекистон  Республикасининг  биринчи Президенти  Ислом  Каримов хотирасига бағишланган “Сиздан озод ва обод Ватан қолди” мавзусида  “Маънавият соати” ўтказилди.

Ўқув-семинари ўтказилди

Жорий  йилнинг 28 октябрь куни Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Меҳнат шароитлари  ва  муҳофазасини  яхшилаш  бўйича 2015-2016 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури” доирасида  “Меҳнат муҳофазаси  ва саноат хавфсизлиги”  мавзусида ўқув-семинари ўтказилди