Совриндор билан учрашув

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида журналистика сохасида “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халкаро танловда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” га бағишланган
“Энг яхши материал учун” мукофоти совриндори – Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси бўлими мудири Райхон Жумаевани шарафлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда журналистлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар ҳамда совриндорларни табриклаб унинг ижодий ишларга муваффақиятлар тиладилар

Hisobot – saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 11 май куни соат 10:00 да Қумқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси З. Дагарова, туман фермерлар кенгаши раиси ўринбосари Б.Нормўминовлар қатнашдилар. Конференцияда 15 та Кенгаш аъзолари сайландилар. Кенгаш аъзолари Ў.Алмановни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман Кенгаши раиси этиб сайладилар.

Hisobot — saylovi bo’lib o’tdi

2015 йил 8 май куни соат 16:00 да Жарқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот — сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари Қ.Боболов, туман ҳокимининг ўринбосари, хотин қизлар қўмитаси раиси Н.Қамбарова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ў.Ўтаганов, туман ҳокимининг ташкилий гуруҳ раҳбари Ч.Хўжанов, туман фермерлар кенгаши раиси Ш.Туроповлар қатнашдилар. Конференцияда 15 та Кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари С.Жумаевни агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман Кенгаши раиси этиб сайлашди.

Hisobot – saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

Жорий йилнинг 6-май куни cоат 10:00 да Ангор туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Ибраимов олиб борди. Шунингдек конференция ишида Ўзбекистон Қахрамони “ Саидносир ” фермер хўжалиги раиси Бахромов Исохон, Ангор туман “Нуроний” жамғармаси раиси Мардонов Эсон, меҳнат фахрийси Тангиров Хушбок, Ангор туман ҳокимлиги ташкилий ишлар, бўлими бошлиғи Исмоилов Фарходлар қатнадшилар.
Конференцияда 19 та кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари Хўжамқулов Абдишукур Абдиевични Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман Кенгаши раиси этиб сайладилар.

Muzrabotda hisobot-saylov yig’ilishi

2015 йил 5 май куни соат 10-00 да Музработ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот- сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Музработ туман таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ташкилий пленум қарори билан Бегимқулов Хурсан таълим , фан ва маданият ходилари касаба уюшмаси Музработ туман кенгаши раиси ва раёсат аъзоси этиб сайланди.

Spartakiada bo’lib o’tdi

2015 йил 25 апрель куни Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси аъзолари ўртасида “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган спартакиада бўлиб ўтди. Спартакиада Музработ туманидаги 14-мактаб , Иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи базасида ўтказилиб унда спортнинг волейбол, шахмат, шашка ва стол тенниси турлари бўйича 300 дан ортиқ касаба уюшма аъзолари қатнашишди.
Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Музработ тумани таълим , фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси совғалари билан тақдирландилар.

Sayohat uyushtirildi

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурлиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурига асосан, 2015 йилнинг 17-18-19 апрель кунлари Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Ўзавтойўл Бойсун йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва бошқа бошланғич ташкилотлардаги меҳнат фахрийларидан 45 нафари Бухоро шаҳрига саёҳатлари уюштирилиб, иш берувчилар, касаба уюшма маблағлари ҳисобидан 15,6 минг сўм пул маблағлари сарфланди.

Seminar o’tkazildi

2015 йил 15 апрель куни Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, касб-ҳунар коллежлари бошқармаси, вилоятдаги тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари, жойлардаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди касаба уюшмалари билан “2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга оширишга ва банд бўлмаган аҳоли, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш” мавзусида семинар ўтказишди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар вакилари, “Махалла” хайрия жамоат фондининг барча шаҳар ва туман бўлималари раислари, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси органлари иштирок этишди