“Faxriylar-faxrimiz” mavzusida tadbir o’tkazildi

Жорий йилнинг 30 июль куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами муносабати билан “Кексалар дуосини олайлик” акцияси доирасида “Фахрийлар – фахримиз” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда 21 нафар меҳнат фахрийларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан берилган электр-маиший техника жиҳозлари топширилди

Samarqand shahriga sayohat

Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси “Кексаларни эъзозлаш йили” дастурига асосан, 2015 йилнинг 22-23-24 май кунлари иш берувчилар, касаба уюшма маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Сурхондарё вилоят бирлашган ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси тизимидаги Ўзавтойўл Бойсун йўл хўжалик, пудрат таъмирлаш, фойдаланиш корхонаси ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва бошқа бошланғич ташкилотлардаги меҳнат фахрийларидан 150 нафари Самарқанд шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.

Seminar o’tkazildi

2015 йилнинг 21 июль куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ва фармацевтика ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутаҳасислари иштирокида Термиз шаxар ва туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят даволаш профилактика муассасалари раҳбарлари, кадрлар билан ишлаш ходимлари ва касаба уюшма қўмиталари раислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунида белгиланган тартибда фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳамда меҳнат муносабатларини тартибга солувчи бошқа амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши юзасидан семинар ўтказилди.

Hisobot-saylov konferensiyasi bo’lib o’tdi

2015 йил 20 май куни Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси ташкилотида хисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Унда 73 нафар делегатлар қатнашди. Делегатлар Қизириқ туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси лавозимига Аннаматова Гулбахор Ашуровнани сайлашди.

Mehrga tashna insonlar

Жорий йилнинг 16-июль куни Рўза ҳайити байрами муносабати билан Денов туманидаги «Эркаклар мурувват» уйида маданий – маърифий тадбир ташкил этилди. Меҳрга ташна инсонларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

“ Eng namunaviy boshlang’ich tashkilot ” ko’rik — tanlovi

Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2015 йил 10 июлдаги Р-25/54с ҳамда 13 июлдаги Р-25/55с сонли қарорлари асосида касаба уюшмалари фаолларининг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, бошланғич ташкилотлар олдига қўйилган вазифалар ва истқболли режалар билдирилишини ташкил этиш соҳасида уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш, ўзаро тажриба алмашишни ташкил этиш, “Энг намунавий бошланғич ташкилот” кўрик — танлови вилоят босқичлари ғолибларини рағбатлантириш мақсадида тадбир 2015 йил 17 июль куни ўтказилди.

Futbol musоbaqasi o’tkazildi

Жорий йилнинг 6 июль куни Ангор туманида “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” мавзусида махалланинг уюшмаган 20-35 ёшдаги йигитлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Футболда ғолиб бўлган жамоаларга туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва туман махалла жамғармаси томонидан дипломлар ва совғалар топширилди.

“Xonjiza” bolalar oromgohida

Жорий йилнинг 5 июль куни Узун туманидаги “Хонжиза” болалар оромгоҳида “Ёз ўтмоқда соз” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ангор туман кенгаши томонидан борган таълим ходимлари фарзандлари фаол иштирок этишди.

“Faol g’allakor” lar taqdirlandilar

Жорий йилнинг 29 июнь кунида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаcи Шурчи туман кенгаши фаоллари туманда ғалла ўрим-йиғими давом этаётган фермер хўжаликларига чиқиб ўрим-йиғим ишларида фаол иштирок этаётган отрядлардаги комбайн ҳайдовчилари ва бошқа ишчиларини моддий томондан рағбатлантиришди ҳамда уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширишди. Жумладан, тумандаги энг фаол отрядлардан бири бўлган 8-отряддаги энг ёш комбайн ҳайдовчилари Жасурбек Нишонов ва Расулбек Менгбоевларнинг хизматлари тахсинга лойиқ деб топилди.