«Davra suhbati» o’tkazildi

Сурхондарё вилоят истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмалари томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” хамда “Аёли кадрланган диёр” мавзусида давра сухбати 2015 йил 4 март куни Термиз шахрида ўтказилди

“Ko’rik tanlovi” o’tkazildi

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2015 йил 6 февралдаги № 14/35 ”о” сонли ва Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 10 февралдаги 24/6 “с” сонли “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан вилоят кўрик-танлови ўтказиш тўғрисида”ги карорларига асосан Ангор туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси қарорига мувофиқ танлов ўтказилди. Танловда «энг яхши касаба уюшма қўмитаси» туман Давлат санитария эпидемиология назорат маркази , «энг яхши мехнат муҳофазаси бўйича вакил» Таллимарон қишлоқ врачлик пункти ва «энг яхши корхона» номинатцияси бўйича Ангор туман тиббиёт бирлашмаси ғолиб бўлди

Кўрик танлови ўтказилди

Ангор тумани хокимлиги, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши, “Камолот ЁИХ”, 21-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти , халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими билан биргаликда “Аждодлар мероси келажак пойдевори” кўрик танлови ўтказилди. Бу кўрик танловни ўтказишдан мақсад туманимиз ёшларини тарихий билим савияларини ошириш, ватанимиз, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга хурмат ва садоқатли қилиб тарбиялашдан иборатдир. Кўрик танловда қатнашиб, фахрли ўринларни олган жамоалар касаба уюшма кенгаши томонидан қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар

Зулфияхоним издошлари

Ангор туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси кенгаши ва Ангор педагогика коллежи маъмурияти билан биргаликда шоирамиз Зулфияхоним Исроилова туғилган кунининг 100 йиллигига бағишлаб Ангор “Зулфияхоним издошлари” мавзусида кўрик танлов бўлиб ўтди. Кўрик танловда педагогика коллежи қизлари ўзларининг чиқишлари ва ашула, рақслари билан қатнашиб залда ўтирган томашабинларнинг кўнглини хушнуд қилишди.

Семинар бўлиб ўтди.

Ангор туман хокимлиги, касаба уюшма ташкилотлари, “Нуроний” жамғармаси, маҳалла раислари, мактаб директорлари ва мактабгача таълим муассасаси мудиралари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кўтаринки рухда ўтказиш мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси аъзолари иштирок этишди.

« Sport – salomatlik garovi » shiori ostida musobaqa

Олтинсой туман таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан “Спорт — саломатлик гарови” шиори остида 2015 йил 20 февралда спорт мусобақаси ўтказилди.
Спортнинг стол тенниси, шахмат, шашака ва волейбол турлари бўйича туманнинг 8 та худудидан келган аёллар ва эркаклар ўртасида мусобақа ўтказилди.
Мусобақада ғолиб бўлган 24 нафар иштирокчиларига касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди

Hisobot –saylovlarini o’tkazish bo’yicha o‘quv-seminar

Олтинсой туман касаба уюшма органлари томонидан 2015 йил 6 февраль куни таълим, фан ва маданият, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, агросаноат мажмуи, давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида 2015 йил февраль-апрель ойларида ҳисобот сайловларини ўтказиш борасида ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда ҳисобот — сайловини ўтказиш тартиблари бўйича уларга тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчилари томонидан берилган саволларга туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари жавоб бердилар

Muzrabot tumanida o’quv-seminar bo’lib o’tdi

2015 йил 22 январь куни Музработ тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 10- сон мусиқа ва санъат мактабида ўқув-семинар бўлиб ўтди. ”Бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш тартиби тўғрисида ”мавзуси остида ўтган семинарда таълим муассасалари ходимлари, бошланғич касаба уюшмаси қумитаси раислари ,таълим ҳамда 65 нафардан ортиқ ташкилотчилар қатнашишди. Ўқув семинарда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси Шукуров Дониёр маъруза қилди.

Ilg’or paxta terimchilari rag’batlantirilmoqda

Сурхондарё вилоят касаба уюшма органлари томонидан 2014 йил пахта терим мавсумида ўз хиссалаларини қўшиш мақсадида вилоят бўйича жами 48 та отряд тузилган бўлиб, шундан Олтинсой туман касаба уюшмалари мувофиқлаштирувчи кенгаши томонидан ҳам 185 кишидан иборат 4 та отряд тузилган.
Олтинсой туманида пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган илғор теримчиларини рағбатлантириш мақсадида 9 сентябрь куни тумандаги “Чеп”, “Карсаган”, “Марказ” ва “Оқарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида пахта далаларида пахта териб ўз хиссаларини қўшаётган 26 нафар илғор теримчи хотин-қизларга туман касаба уюшма органлари томонидан 6300,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди.