Мусобақа ўтказилди

Жорий йилнинг 4 март куни  Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Термиз шаҳар «Амударё» болалар оромгохида 8 март «Ҳалқаро хотин – қизлиар куни» муносабати билан «Хотин – қизларни эъзозлаш хафталиги»да, аёллар ўртасида спортнинг 7 тури бўйича мусобақа ўтказилди. Туманлардан келган мусобақа қатнашчилари спортнинг марафон юриши, волейбол, стол тенниси, шахмат – шашка, дартс ҳамда арқон тортиш турлари буйича баҳслашдилар. Арқон тортиш тури буйича 1-ўринни Денов туман Талим касаба уюшмалари ходимлари кўлга киритдилар.

Спортнинг волейбол тури бўйича 1-ўрин Музработ туман халк таьлими касаба уюшмалари ходимларига насиб этди. Термиз шаҳар ҳалк таълими ходимлари шарафли 2-ўринни кўлга киритдилар. Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари Вилоят кенгаши совғалар билан такдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email