28 апрель- Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни

24.04.2019. Сурхондарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида 28 апрель- “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Ҳавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказилаётган Тадбирлар дастурига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с” сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги НИЗОМ талаблари асосида ўтказилган кўрик-танловнинг биринчи босқич ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатори Ш.Арипова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Сурхондарё вилояти депутати А.Артиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши вакили З.Набиев, Ўэбекистон темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, бўлим мудири Дж.Валиханов ҳамда Термиз МТУ УК вакиллари ҳамда вилоятдаги ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари масъул ходимлари, шунингдек, вилоят бўйича туман ва шаҳардаги тармоқ касаба уюшма кенгаш раислари ва фаоллари, жами 193 нафар ходимлар иштирок этишди.